Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруш фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
18:23 / 2024-05-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги вилоят секторлари, мудофаа ва хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоятда истиқомат қилувчи уруш фахрийлари хонадонида бўлди.

Янги Наманган туманининг Мингчинор маҳалласида яшовчи Галина Болоченкованинг ёшлик чоғи айни жанг йилларига тўғри келди. 

Меҳмонлар ташрифи онахонни хушнуд этди.

Суҳбат чоғида онахон уруш давридаги очарчилигу, суронли кунлар ва ўтмишнинг машаққатларини эслаб, бугунги тинч-омон, фаровон кунларга шукроналик келтирди. 

Вилоят раҳбари Президентимиз фармонига кўра, Галина Болоченковага 20 миллион сўм пул мукофоти ва совға-саломларни топширди. Фахрийларнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканини алоҳида таъкидлади.

[gallery-17333]

Шунингдек, Наманган шаҳар Маърифат маҳалласида яшовчи Николай Борисов ҳолидан хабар олинди.

Николай Борисов 1924 йилда туғилган. Отахон Иккинчи жаҳон урушида муносиб иштирок этиб, ғалаба билан юртимизга қайтгач, бошқарув соҳасида узоқ йиллар хизмат қилди. 

Вилоят ҳокими отахоннинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлидаги буюк жасоратини эътироф этиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Отахонга 20 миллион сўм пул мукофоти ва совға-саломларни топширди.

Таъкидлаш керак, ҳозирда вилоятда 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийлари истиқомат қилаётган бўлиб, байрам арафасида улар ҳолидан хабар олинмоқда. Урушнинг оғир синовли йилларида ҳамда ундан кейинги даврда бугунги авлоднинг фаровон яшаши учун кўрсатган жасорат ва матонатлари учун алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. 

Йўқлов давом этмоқда. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА