Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди
97 ёшни қарши олган Муҳаммаджон Исломов ҳамда 94 ёшли Мақсуд Акилов юзида қувонч билан юрт тинчлиги учун шукрона айтишдан чарчамайди.
Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши фаоллари уруш фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, улар ҳолидан ҳабар олмоқда.
97 ёшни қарши олган Муҳаммаджон Исломов ҳамда 94 ёшли Мақсуд Акилов юзида қувонч билан юрт тинчлиги учун шукрона айтишдан чарчамайди.
Бу отахонлар ёшларнинг гулу совғалар билан яшнаб кириб келишини кўриб, кўзлари қувнаб кетди. Бир зум ёшлик шижоати қайтиб, болалик чоғларини хотирлади.
– Болалик тез ўтди. Айни кучга тўлган чоғимиз ҳам ташвиш билан кечди – урушда ўтказдик, – дейди Муҳаммаджон бобо. – Ҳозир у кунларни эсламоқчи эмасман. Бугундан гапирсак яхши. Тўкинлик, омонлик, тинчликка нима етсин. Бахтиёр чеҳрангизни кўриб қувониб яшаяпмиз. Илоҳим кўз тегмасин.