Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғуруримсан – Бош қомусим
12:22 / 2019-12-10

Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан “Ғуруримсан – Бош қомусим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан “Ғуруримсан – Бош қомусим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа тумани ўқув спорт техника клуби томонидан туман адлия бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳуқуқшунослар, мактаб ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тумандаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Бош қомусимизнинг давлат ва жамият ривожи, тинчлигимизни асраш, аҳолининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрни ҳақида сўз бор борди.

photo5431579934066847080.jpg

Шунингдек, ўқувчиларнинг бепул таълим олиши Бош қомусимизда белгилаб қўйилгани, ёшларнинг илм ва ҳунарга бўлган интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий билимини янада ошириш кераклиги тўғрисида атрофлича фикр юритилди.

Тадбир доирасида мазкур мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ташкил этилиб, ўқувчиларнинг Конституцияга доир билимлари синовдан ўтказилди. Ўзига хос беллашувда ўқувчилар Конституциямизнинг ҳар бир моддаси, уларнинг моҳиятини бирма-бир шарҳлаб берди. 7-синф ўқувчилари томонидан эса “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида саҳна кўриниши намойиш этилди.

Ўқувчилар томонидан Конституция байрамига бағишлаб янграган шеър ва куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.