Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урумчида ШҲТ ёшлари оромгоҳи очилди
22:24 / 2025-05-27

Шимоли-ғарбий Хитойдаги Шинжон-Уйғур автоном райони маъмурий маркази – Урумчи шаҳрида бўлиб ўтаётган “ШҲТга аъзо давлатлар ОАВ ҳамкорлиги форуми-2025” доирасида бугун махсус медиа-мулоқот ташкил қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар икки асосий мавзуни муҳокама қилдилар: “ШҲТга аъзо давлатлар етакчи оммавий ахборот воситаларининг ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этиш йўлидаги ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш” ва “Фаровон келажак сари биргаликда одимлаш учун инновацион тараққиётни кучайтириш”.

Тадбир қатнашчилари – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатларнинг ахборот соҳасига масъул вазирлик, идоралари, етакчи ахборот агентликлари, йирик ОАВ ва медиа тузилмалари раҳбарлари кун тартибидаги долзарб мавзуларда атрофлича фикр алмашди.

Куннинг иккинчи ярмида, шунингдек, Форум дастурига мувофиқ “ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида маданий алмашинув бўйича Ёшлар оромгоҳи-2025” тадбирининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Анжуман иштирокчилари – Хитойда таълим олаётган ШҲТ мамлакатлари ёш ўғил-қизлари орасида, табиийки, Ўзбекистон талабалари ҳам бор.

Форум давом этмоқда.

ЎзА