Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан 97,4 фоиз уруғлик дон қайта ишланиб, экишга тайёр ҳолатга келтирилган
16:05 / 2023-12-04

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда “Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева соҳага тегишли маълумотларни тақдим этди.

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилиниши ва ижроси юзасидан Инспекция ҳодимлари томонидан  жорий йилда 61  минг 289 та мониторинг ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 51 мингта огоҳнома киритилган. 8 минг 596 та хўжалик юритувчи субъектда профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилган.  

Шунингдек, 18 минг 890 та текшириш ўтказилган бўлса шундан   1 минг 506 таси тадиркорлик субъектида Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилган.  Текширишлар давомида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 7 минг 541 та ҳолатда маъмурий жарима қўлланилган.  Шу билан бирга, 1 минг 961 та тақдимномалар тегишли ташкилот ва идораларга киритилиб, 471 та материал қонуний қарор қабул қилиш учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.  

Уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан 251 минг 600 тонна ёки 97,4 фоиз уруғлик дон қайта ишланиб, экишга тайёр ҳолатга келтирилган.  

2023 йил январь-ноябрь ҳолатига жами 38 та корхонада текшириш ўтказилган бўлиб, улардан 28 та корхона қонун талабларига мувофиқ фаолият юритаётганлиги, 10 та Чигитни қайта ишлайдиган корхона фаолияти эса белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган. 2024 йил ҳосили учун уруғчилик субъектлардаги 72 та уруғлик донни қайта ишлаш цехи томонидан 258 минг 400  тонна уруғлик донни саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишлари назоратга олинди. Ҳозир ҳам бу ишлар  давом эттирилмоқда.  

2024 йил ҳосили учун экишга режалаштирилган 274.400 тонна уруғлик донларининг   сифатини таҳлил қилиш учун, улардан намуналар олиниб, 272 минг тоннасида сертификатлаштириш ишлари амалга оширилганди.  

Мамлакатимизга импорт қилинган 1 миллион 98 минг 400 тонна бошқа турдаги дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинган ва 2 минг 354 та сертификат расмийлаштирилиб берилган.  

Инспекция қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”нинг уруғчилик йўналиши томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ (кўчат)ларини навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш йўналиши бўйича  буюртмачилар берган аризаларига асосан,  жорий йилнинг ўтган даврида жами  354 минг 537 тонна уруғ ва 164 минг дона кўчат сертификатлаштирилган.  5 минг 918 тонна уруғлик донларнинг сақлаш давридаги экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказилиб, хулосалар берилган.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА