Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруғлик чигитни дорилаш цехига пресс-тур уюштирилди
08:24 / 2022-01-19

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2022 йил ҳосили учун уруғлик чигитларни тозалаш, саралаш ва дорилаш ишларининг бориши ҳақида оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерларни яқиндан таништириш мақсадида “Кегайли Чимбой Агрокластер” масъулияти чекланган жамиятига қарашли дорилаш цехига пресс-тур ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги қарори асосида Инспекцияга қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлик сифати бўйича соҳада давлат сиёсатининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш вазифаси юклатилган. 



Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил ҳосили учун  86291 гектар майдонга чигит экиш режа қилиниб, ушбу майдонлар учун 4800 тонна уруғлик чигит тайёрлаш белгиланган. Бугунги кунга келиб, ҳудуддаги пахта-тўқимачилик кластерларига қарашли Беруний, Амударё ва Кегайли туманларидаги цехларда уруғлик чигитни дорилаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу туманлардаги цехларга “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари шартнома асосида бириктирилган. Улар цехлардаги тозаланиб, дориланиб турган чигитлардан ҳар икки соатда давлат стандарт талаблари асосида ишлаб турганлиги бўйича таҳлил қилиб бормоқда.

Бугунги кунда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг қонун талаблари асосида олиб борилиши кунлик назоратга олинган ҳамда бу ишлар давом этмоқда.

Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА