Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруғчилик тармоғи бўйича семинар-тренинг
22:27 / 2022-03-04

Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан «Уруғ етиштириш ва унинг сифатини назорат қилиш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, шунингдек, уруғчилик билан боғлиқ бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Ўқув машғулотлари Глобал экологик жамғарма (ГЭФ) томонидан молиялаштирилган ФАОнинг «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш»  лойиҳаси (CACILM-2) доирасида ташкил қилинди. 

Уруғчилик озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омили бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш ва ташиш, шунингдек, нав ва уруғларни назорат қилиш билан боғлиқ фаолиятни қамраб олади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олиш, уларнинг сифатини оширишда генетик софлик ва зараркунандаларга чидамлилигини сақлаб қолган ҳолда, савдога қўйилган навларнинг уруғларини етиштириш муҳим аҳамиятга эга. 

– Уруғчилик тармоғини янада такомиллаштиришда кадрлар салоҳиятини ошириш, уларнинг билим ва малакасини ошириш муҳим аҳамиятга эга, – деди лойиҳа миллий менежери Муҳаммаджон Қосимов. – Бугунги кунда уруғчиликда фаол иштирок этаётган хусусий сектор вакиллари билан тажриба алмашиш ниятидамиз. Ўтган тренингда иштирокчиларнинг бизнес режалаштириш, корхона бошқаруви, уруғлик маркетинги каби билимларини оширишга эътибор қаратган эдик. 

Халқаро уруғчилик саноати, биринчи навбатда, хусусий уруғчилик ширкатлари ва фермерлар уюшмаси, янги нав яратувчи селекциячилар, импортёрлар, экспортчилардан иборат. 

Машғулот давомида уруғчилик саноатини тартибга солувчи амалдаги миллий Қонунчилик ва халқаро нормалар ҳақида умумий маълумот берилди, шунингдек, ФАО томонидан уруғчилик соҳасида амалга оширилган лойиҳалар тушунтирилган. Бундан ташқари, уруғлик сифатини таъминлаш тамойиллари ва халқаро уруғларни синаш уюшмаси стандартлари каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. 

ЎзА