Уруғчилик соҳасида муҳим ҳамкорлик
Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва “Takii Seed Fergana” МЧЖ қўшма корхонаси ўртасида уруғчилик фаолиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Эндиликда меморандумда кадрлар ўртасида тажриба майдонларини ташкил этиш, уруғчиликнинг замонавий етиштириш усулларини жорий этиш, юқори ҳосилдор янги уруғ навларини яратиш, ўзбекистонлик мутахассислар учун қўшма тренинглар ўтказиш кабилар назарда тутилмоқда.

Шунга кўра, учрашувда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Ш.Отажонов ва “Takii Seed Fergana” МЧЖ бош директори Наканума Ўзбекистон ҳудудларида уруғчилик учун мос бўлган ерларнинг об-ҳаво шароити, сув таъминоти ва тупроқ унумдорлигига оид масалаларни ўзаро муҳокама қилдилар.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур меморандум икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда уруғчилик саноатини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА