Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруғчилик соҳасида Хитой билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
16:05 / 2025-11-28

Пойтахтимизда Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “Bazhou Youzhi Seed” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу келишув Марказнинг халқаро миқёсда инновацион ёндашувларни жалб этиш, илғор технологиялар асосида юқори ҳосилдор навлар яратиш ва уруғчилик тизимини янги босқичга кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатларига муҳим замин яратади.  

Қайд этилганидек, келгусида меморандум доирасида томонлар интенсив технология асосида ғўза қатор ораларига зира экишни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш, тажриба алмашиш ва замонавий уруғчилик технологияларини татбиқ этиш бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўяди.

Бундан аввал Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Шуҳрат Отажонов Хитой Халқ Республикасининг “Bazhou Youzhi Seed” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказиб, муҳим келишувларга эришган эди.

Гулноза Бобоева, ЎзА