ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Урганч шаҳридаги гилам ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “URTEX carpets” корхонаси фаолиятини ўрганди.
Туркиянинг илғор дастгоҳлари билан жиҳозланган мазкур корхонада йилига 1 миллион м2 ҳажмда 10 турдаги гилам ишлаб чиқарилади. 150 нафардан зиёд киши доимий иш билан таъминланган.
[gallery-17526]
Келгусида, корхона 2 гектар ер майдонида умумий қиймати 15 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳани ишга тушириш ва 20 дан ортиқ турдаги гиламлар ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Ўрганиш жараёнлари давомида Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳарда 2024 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди.
Таъкидланганидек, Урганчда умумий қиймати 103,9 миллион АҚШ доллари қийматидаги 56 та лойиҳа ишга туширилиши ва 1059 янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА