Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа учинчи жаҳон уруши томон кетаётганига ишонмайди, бироқ ЕИ давлатлари ўз муҳофазасида кўпроқ мустақилликка эришишлари лозим, деб ҳисоблайди. Бу фикрни мулозим Бельгиянинг "Le Soir" (Оқшом) газетасига берган интервьюсида қуйидаги мазмунда билдирган:
- Йўқ, биз учинчи жаҳон уруши томон кетмаяпмиз, лекин жуда хавфли даврда яшаяпмиз. Мен Европада тинчлик ва эркинликни сақлаб қолиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиляпман. Бу мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга нисбатан қатъиятимизни билдиради. Ҳақиқатга тик қарашимиз керак: дунё тубдан ўзгарди ва айни чақириққа жавоб беришимиз шарт. Бунинг учун аввало ўзимиз ва иттифоқчиларимиз, қолаверса рақибларимизга Европа иродали экани, ҳудудни ҳимоя қилиш қобилиятига эгалигини исботлашимиз зарур.
Шунингдек, у умумий ҳарбий тузилма яратиш масаласига тўхталиб, "ЕИ қачон ўз армиясига эга бўлади?” мазмунидаги саволга ҳам жавоб қайтарди: Аъзо давлатлар ўз қўшини учун – доктринадан жойлаштиришгача, шунингдек Қуролли кучлари эҳтиёжи масаласида ҳамиша жавобгар бўлади.
С.Раҳимов, ЎзА