Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуролли кучлар давлат музейи 55 ёшда
18:08 / 2020-10-29

ФОТОРЕПОРТАЖ


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг ташкил топганига 55 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, Жангчи-фахрийлар бирлашмаси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўз фаолиятини 1965 йилда Марказий офицерлар уйи қошида бошлаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Давлат музейи бугунги кунда Марказий Осиё ҳудудидаги йирик ҳарбий-тарихий музейлардан бирига айланган. Бу ерда тўпланган 35 мингдан ортиқ нодир ва бебаҳо экспонат ва архив ҳужжатлари ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этиб келинмоқда. Музей экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга мамлакатимиз Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттиради.

Тадбирнинг бадиий қисмида Мудофаа вазирлиги намунали кўргазмавий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари, Қуролли Кучлар академияси курсантлари ҳамда ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган дастур барчани хушнуд этди.

photo_2020-10-29_18-03-21.jpg

photo_2020-10-29_18-03-30.jpg

photo_2020-10-29_18-03-34.jpg

photo_2020-10-29_18-03-38.jpg

photo_2020-10-29_18-03-45.jpg

photo_2020-10-29_18-03-42.jpg