Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурол савдоси бўйича кучли учликдан жой олган мамлакатлар номи маълум қилинди
12:02 / 2020-01-27

Хитой қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳажми бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олган, Россия эса учинчи ўринга тушган.


Хитой қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳажми бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олган, Россия эса учинчи ўринга тушган.

ТАСС ахборот агентлиги Дунё муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб борувчи Стокгольм институти (СИПРИ) маълумотларига таяниб ушбу хабарни тарқатди .

2017 йилда Америка компаниялари сотган қурол-яроғларнинг қиймати 226,6 миллиард долларни ташкил этган бўлса, Россиянинг мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналари 37,7 миллиард долларлик маҳсулот сотган.

Худди шу йили, Хитой компаниялари 54,1 миллиард долларлик буюртмаларни амалга оширган. Бундан ташқари, Хитойнинг йирик AVIC (Aviation Industry Corporation of China) корпорацияси яна 20,1 миллиард долларлик шартномага ҳам эга эканлиги маълум қилинган.

Қурол-аслаҳа сотиш рейтингидаги позицияларнинг ўзгаришига сабаб, СИПРИ биринчи бор Хитойнинг 2015-2017 йилларда сотган қуроллари бўйича маълумотларни олишга муваффақ бўлган. Чунки бундай маълумотлар аввал ошкор этилмасди.

Дунё муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб борувчи Стокгольм институти 2017 йилда ҳам қурол савдоси бўйича рейтингни эълон қилган эди. Ўшанда биринчи учликни АҚШда фаолият юритадиган дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилар – “Lockheed Martin” концерни, “Boeing and Raytheon” корпорациялари эгаллаганди.