Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш соҳаси вакилларига ишлаш учун рухсат берилди, бошқаларгачи?
14:15 / 2020-04-22

Шу каби саволларга Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева жавоб берди:


Карантин вақтида жорий этилган тартиблар, кейинчалик айрим соҳаларда ишни давом эттиришга рухсат берилгани, фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати тугагани, нотариусга мурожаат қилиш зарурати ва бошқа масалаларда фуқароларда кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда.

Шу каби саволларга Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева жавоб берди:

- Махсус комиссия йирик объектларда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттирилади, деган қарорга келди. Бошқа соҳа вакиллари ҳам шу шартларга мувофиқ ишласа бўлмайдими?

- Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари карантинга оид айрим қоидаларга риоя этган ҳолда фаолиятини давом эттириши белгиланди.

Шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш, бошлашга Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарларининг қарорига мувофиқ рухсат берилиши белгиланди.

Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

Бундай ҳолда рухсат берилган фаолиятларда ишловчи ходимларга санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда хизмат транспортлари билан таъминланади. Шунингдек, уларнинг назорати учун шахсий жавобгарлик белгиланган.

Агар бошқалар ҳам ўз фаолиятларини давом эттирсалар, аҳолининг гавжумлашиши ортиши ва касалланганларнинг сони ҳам ошишига олиб келиши мумкин. Шу нуқати назардан ҳали бошқа соҳаларга тўлақонли фаолият юритишга рухсат берилмади.

- Фуқаролик паспортимнинг амал қилиш муддати тугади. Уни ҳозир алмаштиришим шартми? Карантин тугагач алмаштирсам бўладими? Агар алмаштирмасам жаримага тортиламанми?

- Фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати тугаган бўлса, уни карантиндан сўнг алмаштириш мумкин.

Карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (фуқаролик паспорти, Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси), автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.

- Ипотека бўйича ҳозир нотариусларга мурожаат қилсам бўладими? Карантин вақтида уларга ҳужжатларни қандай бериш мумкин?

- Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда (биринчи навбатда васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека бўйича) e-notarius.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.

Бунда тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади.