Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кўпаймоқда
13:03 / 2016-06-22

Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2009 йил 19 июндаги “Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2009 йил 19 июндаги “Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Жиззах шаҳридаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Jizzax avantag plyus” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. Жорий йил корхонада 400 миллион сўмлик тўртта лойиҳа амалга оширилди. Жумладан, йилига 50 минг дона шлакоблок, 500 минг дона пишиқ ғишт, 7 минг квадрат метр брусчатка, 80 тонна кўмир брикети ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

– Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар туфайли банк кредитидан фойдаланиб, янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган қувватларни ишга туширдик, – дейди корхона раҳбари Ориф Фозилов. – Натижада жорий йилнинг ўтган даврида маҳсулот тайёрлашни 560 миллион сўмга етказдик. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига 16 янги иш ўрни яратилди.

Замонавий турар жойлар, ижтимоий, ишлаб чиқариш иншоотлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши кўламининг йилдан-йилга кенгайиши натижасида қурилиш материалларига эҳтиёж ортаётир. Қурилиш бозори талабини ҳисобга олган тадбиркорлар юқори самарали замонавий технологияларга асосланган янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Масалан, вилоят марказидаги “Зенаткор темир-бетон буюмлари” корхонаси Германиянинг “Wailer” компанияси ускуналари билан қайта жиҳозлангач, маҳсулот ҳажми ортиб, сифати яхшиланди. Янги технология асосида корхонада 14 турдаги темир-бетон буюмлари тайёрланмоқда.

Корхона жамоаси жорий йилнинг ўтган даврида 36 минг метр куб темир-бетон буюмлари ишлаб чиқарди. Айни пайтда корхона вилоятда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган уйларни ушбу материаллар билан таъминлаётир. Шунингдек, корхонада ишлаб чиқарилаётган лоток ва бетон қудуқларга ҳам талаб юқори.

Жиззах шаҳридаги “Ҳақиқат-Отабек” корхонасида 27 минг квадрат метр ойнага ишлов бериш, Ғаллаорол туманидаги “Каршан идеал техно” корхонасида 50 минг тонна асфальт ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳалар амалга оширилди.

Вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес субъектларига тижорат банклари томонидан ажратилган 107,6 миллиард сўм кредитнинг 26,5 миллиард сўми қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилди.

Қурилиш материаллари бозорининг ривожланиши вилоятда кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётган бунёдкорлик лойиҳалари, жумладан, замонавий уй-жойлар барпо этаётган пудрат ташкилотлари эҳтиёжини қондириш имконини бермоқда.