Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш материали сифатлими?
22:13 / 2020-10-15

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент масъуллари мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятидаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада ҳамда айрим қурилиш объектларида сифатли ва хавфсиз металл(арматура) маҳсулотларидан фойдаланиш юзасидан ўрганиш ва профилактик тадбирлар ўтказди.


“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент масъуллари мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятидаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада ҳамда айрим қурилиш объектларида сифатли ва хавфсиз металл(арматура) маҳсулотларидан фойдаланиш юзасидан ўрганиш ва профилактик тадбирлар ўтказди.

– Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент директори Зойир Амонов. – Бу бунёдкорлик жараёнида фойдаланилаётган қурилиш материаллари, хусусан металл(арматура) маҳсулотларининг сифатли ва хавфсиз бўлиши энг муҳим талаблардан бири саналади. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ хўжалик ва саноат объектлари қурилишида хавфсизликни таъминлаш, ишлатилаётган металл маҳсулотлари сифатини, шунингдек, металл прокати ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини назорат қилиш мақсадида 2020 йил 17 февралда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. 

Ушбу қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан бошлаб сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштириладиган сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши белгиланган. Ишлаб чиқарувчиларда тегишли ишлаб чиқариш лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда эса металл прокатини бошқа синов лабораторияларида синовдан ўтказишга рухсат берилган. Шунингдек, индукцион печлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқариш ва қўллаш тақиқланган. Бундай усулда тайёрланган металл маҳсулотлардан қурилишдан бошқа мақсадларда фойдаланишга рухсат берилган.

photo_2020-10-15_22-13-10.jpg

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 15 августдаги йиғилишида ҳам ушбу масала яна бир бор муҳокама этилиб, ваколатли идораларга қурилиш учун металл прокати ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш технологияларга риоя этилиши, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатларга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш вазифаси топширилди.

Ишчи гуруҳ Пастдарғом туманидаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Samarqand metall production” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган металл маҳсулотлари сифатини ўрганди.

– Хитой давлатидан келтирилган иккита индукцион печ ўрналиб, улар ёрдамида иккиламчи қора металдан маҳсулот тайёрланган корхонада юқорида қайд этилган қарор ижроси юзасидан департаментимиз томонидан бизнес омбудсман рухсати билан жорий йил июль назорат тадбирлари ўтказилган – дея сўзида давом этади З.Амонов. – Ўшанда бу ердаги 7,1 тонна арматура маҳсулотининг сифати текширилиб, механик ва кимёвий кўрсаткичлари бўйича норматив хужжатлар талабларига номувофиқлиги, аниқланган. 

photo_2020-10-15_22-13-14.jpg

Хусусан, маҳсулотнинг “Қурилишда қўлланиладиган, қора металлдан тайёрланган металл маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги махсус техник регламент (MTR.010-2020) талабларига номувофиқлиги ҳамда маҳсулот секртификатлаштирилмаганлиги, даврий синовлари ўтказилмаслиги, сақлаш шароитлари номувофиқлиги ва қиёслов кўригидан ўтказилмаган ўлчов воситаларидан фойдаланилаётганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича сифатсизлиги аниқланган 7,1 тонна арматура маҳсулотини сотишни таъқиқланган. Айни пайтда корхонада индукцион печларда арматура ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. Корхона раҳбари билан бугун яна бир бор суҳбатлашиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда амалий ёрдам беришга тайёрлигимизни билдирдик.

Ишчи гуруҳ Самарқанд шаҳрида қўп қаватли турар жой биноси қураётган “Ражабов Фарид строй” хусусий корхонаси ҳамда Самарқанд туманида жойлашган ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биноси эшкак эшиш каналини реконструкция қилаётган “Темир қалқон” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини билан танишди. Мазкур объектлар қурилишида фойдаланилаётган металл маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги юзасидан масъуллар ва қурувчиларга тавсиялар берилди.