Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш фирмаси томонидан шартнома шартларини бажариш асоссиз равишда пайсалга солинган
08:49 / 2020-07-23

Шу билан бирга қурилиш фирмаси раҳбарига қонунда белгиланган тартибда мажбуриятлари ҳам тушунтирилди.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига шу йил июнь ойида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Муродов Самад томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатга кўра, фуқаро Наманган шаҳрида фаолият юритувчи қурилиш фирмаси билан Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирини қуриб битказиб бериш тўғрисида шартнома тузади. Унда хонадон 2020 йил январь ойида қурилиш ишларини якунланиб, фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Муродов Самад тижорат банки орқали 101 530 000 (Бир юз бир миллион беш юз ўттиз минг) сўм миқдоридаги пулни кредитга олиб, тузилган шартнома учун маблағни олдиндан 100 фоиз тўлаб берган. Бироқ ижрочи бўлмиш қурилиш фирмаси томонидан шартнома шартларини белгиланган муддатда бажариш асоссиз равишда пайсалга солиб келинган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 19-моддасида шундай дейилган “Ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.“

Фуқаронинг мурожаатга илова тарзда ижро етувчи аппаратга тақдим қилган бошқа ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан белгиланган тартибда мутахассислар томонидан тезкорлик билан ўрганиб чиқилди.

Шу билан бирга қурилиш фирмаси раҳбарига қонунда белгиланган тартибда мажбуриятлари ҳам тушунтирилди.

Натижада фуқаронинг хонадони қурилиш фирмаси томонидан тўлиқ таъмирланиб, яшаш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Истеъмолчи ва ижрочи бўлмиш қурилиш фирмаси ўртасидаги шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, мурожаат ўз вақтида ижобий ҳал этилди.