Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутлик ота 127 миллион сўм алимент тўлади
11:01 / 2022-05-28

Фуқаролик ишлари Тайлоқ туманлараро судининг 2019 йил 6 декабрдаги қарорига асосан қарздор З.Ж.дан ундирувчи Г.Р. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Ургут туман бўлими томонидан юритилган.

– Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларга тақиқ қўйилди, – дейди Бюронинг Ургут тумани бўлими давлат ижрочиси Иқбол Субҳонқулов. – Ушбу чоралар ва олиб борилган кейинги тушунтиришлар натижасида қарздор ота фарзанди вояга етгунча ҳисоблаб 127 миллион 586 минг сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

ЎзА