Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутга темирйўл тармоғи тортиш бошланди
17:57 / 2025-05-12

Жорий йилнинг февраль ойида Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини боғловчи темирйўл қурилишига киришилган эди.

Узунлиги 55 километр бўлган янги тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган бош режа асосида замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилмоқда. 

Самарқанд шаҳар ҳудудидан бошланувчи янги темирйўл тармоғи Жомбой туманидаги “МАN” заводи яқинидан 4Р-238 автомобиль йўлини кесиб, Зарафшон дарёси бўйлаб ўтади ва ушбу дарё устида барпо этиладиган кўприк орқали Ургут туманига боради.

Бугун янги темирйўл тармоғини тортиш ишлари бошланди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирида иштирок этган Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев янги темирйўл тармоғи аҳолининг узоғини яқин қилиши, туризм, савдо-сотиқ ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини янада оширишини таъкидлади.

– Шу пайтгача темирйўл ўтадиган 55 километр йўлнинг 25 километрига темирйўл тармоғи тортиш учун қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди, – дейди "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари Анвар Алламуратов. – Шунингдек, иккита вокзал қурилиши бошланди. Биринчиси Ургут шаҳрида, иккинчиси Ургутнинг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Жартепа ҳудудида барпо этилмоқда.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари