Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг 51 фоизи чорвачиликка тўғри келади
18:11 / 2025-11-25

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Туманда 40 минг гектар яйлов бўлсада, шундан атиги 1,5 минг гектари чорва хўжаликлари учун ажратилган. Ваҳоланки, уруғ ва агротехнологиялар яхшиланса, чорвачилик қилса бўладиган 14 минг гектарда яна 40 минг бош қўй-эчки боқиш мумкин. Бу – йилига 100 минг тонна гўшт ва вилоят талабининг 50 фоизи шуни ўзидан қопланади, дегани.

Мутасаддиларга 40 минг бош қўй-эчки бўйича лойиҳани молиявий манбалари билан ҳал қилиш, яйловларни ўзлаштириш бўйича Ургутга мутахассис олиб келиш топширилди.

Умуман, вилоятда 688 минг гектар яйлов бор. Бу – чорва озуқаси учун жуда катта имконият.

Эндиликда чорваси бор фермерлар учун яйловлардаги бўш ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан аукционга чиқарилади.

Умуман, Осиё тараққиёт банкининг 63 миллион доллари ҳисобидан 200 минг гектар яйловда озуқабоп экинлар экиш бўйича лойиҳани бошлаш топширилди.

ЎзА