Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутдаги мактабларга байрам совғалари берилди
18:32 / 2022-12-27

Янги йил байрами муносабати билан Ургут тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги 147 та умумтаълим мактабига юз номдаги 10 минг дона бадиий китоб совға қилинди.

Бугун ушбу китобларни топшириш маросимида туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Туман маҳаллий бюджетининг ошириб бажарилган қисмидан ўқувчилар учун совға олишни режалаштириб, кўп ўйладик ва барча ёшларимизга манфаатли бўлиши учун китоб харид қилишга қарор қилдик, – деди туман ҳокими Б.Жабборов. – Бу китоблар мактаб кутубхона фондини бойитиб, фарзандларимизнинг китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилади.

[gallery-10092]

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА