English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутда халқаро параплан мусобақаси бошланди
19:56 / 2025-09-06

Туманнинг Чорчинор ва Сариқтепа маҳаллалари тоғларида халқаро параплан мусобақасига старт берилди.

Мусобақанинг очилишида туман ҳокимлиги ва вилоят туризм  бошқармаси масъуллари иштирок этиб, спортчиларга омад тилади. Туманда экстремал туризм турлари оммалашиб бораётгани таъкидланди.  

Олти кун давом этадиган шоу-мусобақада 10 давлатдан 50 нафардан зиёд иштирокчи қатнашяпти.  

Мусобақа дастуридан параплан шоулари ва мусобақалари, гастрономик кўргазмалар, концертлар, миллий ўйинлар ўрин олган.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари