English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутда депутатни ҳақорат қилган шахс қамалди
11:20 / 2020-07-22

Ургут тумани маъмурий суди раиси Акмал Алимовнинг маълумот беришича, ушбу ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, унга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.


Жорий йилнинг 2020 йил 10 июль куни соат 14:30ларда Ургут тумани ички ишлар идоралари, Миллий гвардия ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат гуруҳнинг Ўртагузар маҳалласи ҳудудида аҳолининг карантин қоидаларига амал қилишларини назорат қилиш бўйича ҳаракатларидан норози бўлган фуқаро М.А. ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойида ниқобсиз, маст ҳолатда юргани маълум бўлган.

Шунингдек, у маҳалла марказида ҳеч бир сабабсиз халқ депутатлари Ургут тумани Кенгаши депутати Б.Б.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, туман бўйича ИИО ФМБ ва Миллий гвардия ходимларининг аҳолига нисбатан ноқонуний ҳаракатлари бўйича депутат сифатида ҳеч қандай чоралар кўрмаётганлигини айтиб, жамоат тартибини бузувчи ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган майда безорлик содир этган.

Ургут тумани маъмурий суди раиси Акмал Алимовнинг маълумот беришича, ушбу ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, унга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Туман маъмурий судининг 2020 йил 21 июлдаги қарори билан фуқаро М.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилиб, шу Кодекснинг 34-моддасига асосан унга нисбатан узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.