Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутда давлат корхонаси талон-торож қилинишининг олди олинди
07:59 / 2022-05-14

Борига қаноат қилиш, ҳалол меҳнат билан ризқ топиб, фарзандларни камолга етказиш, зиммага юклатилган масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолият олиб бориш нима эканлигини билмаган, нафсига қул бўлган бандалар афсуски, орамизда йўқ эмас.

Ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз – «Автотранс-Ургут» давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари ана шундайлар тоифасидан чиқиб қолди. Жорий йилнинг март ойида Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан «Автотранс-Ургут» Длиги мансабдор шахсларининг йўловчи ташишдан тушадиган нақд пул ва солиққани тўланиши лозим бўлган маблақарталар-талон. 

Асосий вазифаси юртдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш, сифатли транспорт хизмати кўрсатиш бўлган бу мансабдор шахслар ўз манфаатларини ўйлашдан нарига ўтмади. Улар томонидан корхонада уюшган гуруҳ ташкил этилиб, аниқ режа асосида жиноий фаолият олиб борган. Корхона мансабдор шахсларидан таркиб топган мазкур жиноий гуруҳ давлатга тўланиши лозим бўлган кредит маблағларини ҳам ўзлаштиради. Оқибатда сунъий равишда қарздорлик оширилиб, корхонанинг хўжалик-молиявий ҳолати қасддан иқтисодий инқирозга олиб келинган.

Ўтказилган мониторинг давомида аниқланишича, “Автотранс-Ургут” ДУК учун давлат томонидан 60 та автобус сотиб олиш ва корхона устав жамғармасини шакллантириш мақсадида 4,5 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилган. Мақсади давлатга тегишли бўлган ушбу маблағни ўзлаштириш бўлган нафси ўпқон бу раҳбарлар корхона томонидан 2021 йилнинг март-август ойларида жамият кассасига кирим қилинган нақд пулларни хизмат кўрсатувчи банк ҳисобланган “Ипотекабанк” Самарқанд филиалига топширмаган ва 1,5 миллиард сўм маблағ жиноий гуруҳ томонидан ўзлаштириб юборилган.

Нафси ҳакалак отган мазкур гуруҳ солиқ ҳисоботларига қўшилган қиймат солиғи ҳисобламасдан, яширган ҳолда туман солиқ инспекциясига тақдим этган. Шу билан бирга жиноий гуруҳ корхонанинг юридик манзилини Ургут туманидан Самарқанд туманига кўчирган. Ўзлаштирилган пул маблағларини тўлашдан қочиш ва ДУКни ўзлаштириш мақсадида корхонани сунъий равишда инқироз ҳолатига келтирган. Ушбу масъуллар сунъий равишда банкрот ҳолатига олиб келинган корхонани очиқ аукцион савдосига бор-йўғи 1,7 миллиард сўмга баҳолатиб, ўзлари сотиб олишни режалаштиришади.

Айни пайтда ушбу жиноий фаолият бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

ЎзА.