Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургут туманидаги 500 гектар тоғ-олди ва яйловда саноатлашган узумзор ташкил этилади
18:10 / 2025-11-25

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Ургут туманининг 112 минг гектар майдони бор, шундан 12 минг гектари суғориладиган, 40 минг гектари яйлов ва 22 минг гектари тоғ ҳудудларини ташкил қилади.

Бу йилдан 2 минг гектар ғалла ерлари, 3,5 минг гектар тамаки ерлари мева-сабзавот экишга ўтказилмоқда. Янги қўшилаётган 5,5 минг гектарда юқори даромад берадиган экспортбоп маҳсулотлар етиштириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ғалла ва тамакидан бўшаган ерларнинг 3 минг гектарида оқ кишмиш экилиб, майиз қилинса, туманда қўшимча 80 миллион долларлик экспорт бўлади.

Шунингдек, Ургут туманидаги 500 гектар тоғ-олди ва яйловда саноатлашган узумзор ташкил этиб, 10 гектардан аҳолига бўлиб бериш ташаббуси билдирилган. Иштихон туманида ҳам келаси йил 2 минг гектар қир-адирда бундай узумзорлар ташкил қилинади.

Ушбу ерларга сув олиб чиқиш мақсадида 50 та артизан қудуғи қазиш, 15-20 киловаттли қуёш панели ўрнатиш харажатлари учун 30 миллиард сўм арзон ресурс берилади.

ЎзА