Ургут туманида ҳам ҳоким янгиланди
Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ботир Жабборов Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, ҳозирга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлган Дилмурод Бостамович Саидқулов Ургут тумани ҳокими вазифасига тасдиқланди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири