Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургут тумани ҳокимлиги ходими 15 минг доллар билан қўлга тушди
19:35 / 2021-01-21

Фуқаро И.С. Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, Ургут тумани ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти ходими Н.Ш. ва унинг шериги Н.И. “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида мавжуд захира ерлардан 1 гектар ер майдони ажратиб бериши эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни беришини талаб қилиб келишаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 20 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда Н.Ш. Ургут тумани ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида ўзига тегишли “Lacetti” русумли транспорт воситасида шериги Н.И. билан фуқаро И.С.дан олдиндан келишилган 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг хабарига кўра, фуқаро Н.Ш. ва Н.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

ЎзА