Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ургут» эркин иқтисодий зонасидан фоторепортаж
22:24 / 2021-04-16

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги фармонига асосан ташкил этилган «Ургут» эркин иқтисодий зона мавжуд хомашё ва инфратузилмадан самарали фойдаланиб, қишлоқ жойларда саноатни ривожлантириш, иш ўринлари очишда муҳим ўрин тутмоқда.

Бугунги кунда «Ургут» эркин иқтисодий зонасида қиймати 402 миллион долларликдан зиёд 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 313 миллион долларлик 55 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш бошланган, уларда 4 минг 328 та киши меҳнат қилмоқда. Ушбу корхоналар томонидан газ плиталари, енгил саноат ва чарм-пойабзал товарлари, гиламлар, гигиена воситалари, электр техникаси буюмлари каби 220 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 2020 йилда 1,2 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 30 миллион долларлик экспорт қилинган.

«Сам электро сервис» масъулияти чекланган жамиятида рақобатбардош, замонавий электр техникалари маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

[gallery-2074]

Корхона «Идеал» бренди остида йилига 260 минг дона электр духовка, 150 минг дона газ плиталари ва улар учун қўшимча буюмлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Унга Германия, Туркия ва Хитойдан замонавий, энергия тежовчи ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган.

2020 йилда умумий қиймати 58 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, унинг 32 фоизи хорижга экспорт қилинган. Жорий йилда 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган.

«Ургут» эркин иқтисодий зонасида айни пайтда қиймати 90 миллион долларлик 29 та лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида яна 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, қиймати 144 миллион долларлик 21 та қўшимча лойиҳа шакллантирилган, қиймати 206 миллион долларлик 33 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА