Урганчни қуюқ туман қоплади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Урганч шаҳри қалин туман билан қопланди. Шаҳар кўчалари, йўллар ва баланд бинолар туман орасида қолиб, атроф-муҳитга сокинлик ва сирли кайфият бағишлади.
Одатда шовқин-суронли Урганч бугун бироз бошқача, тинч ва хотиржам қиёфада намоён бўлди. Бундай об-ҳаво шароитида ҳайдовчилар ва пиёдалардан янада эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Мутахассислар ҳаракат тезлигини меъёрида сақлаш, масофани тўғри белгилаш ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни тавсия этмоқда.
[gallery-26905]
Туманли Урганч чиройли кадрлар ва унутилмас лаҳзаларни кадрга муҳрлаш учун ажойиб имкон яратди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА