ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “LUX FABRIC” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади. Янги замонавий тикувчилик корхонаси спорт кийимлари, кундалик либослар, иш кийимлари ҳамда бошқа турдаги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Ишлаб чиқариш жараёнида замонавий тикув ускуналаридан фойдаланилиб, маҳсулот сифати ва дизайнига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги корхона қисқа муддат ичида ўз йўналишида ривожланишни мақсад қилган.
Ҳозирги кунда корхонада 250 нафар ходим иш билан таъминланган. Бу эса ҳудудда янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-27912]
“LUX FABRIC” МЧЖ буюртмаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга интилмоқда ҳамда маҳаллий ва республика бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлашни режалаштирган. Корхона келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш орқали фаолиятини янада ривожлантиришни кўзламоқда.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА