Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда янги хусусий клиника иш бошлади
12:19 / 2025-02-17

“Гранд Кардио Про” клиникаси юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва даволашга ихтисослашган бўлиб, АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Кореяда ишлаб чиқарилган 74 турдаги тиббий асбоб - анжомлар билан жиҳозланган.

– Вилоятимиз тарихида илк бор ҳусусий кардиожарроҳлик марказининг ташкил қилиниши қувонарли ҳолат, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Бобожонов. – Кардиожарроҳлик тиббиёт соҳасида энг нозик ва қиммат жарроҳлик тури ҳисобланади. Ҳар бир асбоб-ускуна жуда замонавий.Бироқ инсон ҳаётини узайтиришда ҳар доим илмга таяниш лозим. Бу ер эса, энг аввало, тажрибали шифокор мутахассислар йиғилганлигининг гувоҳи бўлмоқдаман.  

[gallery-21775]

Клиниканинг кардиология, кардиожарроҳлик, реанимация бўлимларида 44 та стационар шифо ўрни мавжуд бўлиб, шунингдек, консультатив поликлиника, функционал диагностика ва лаборатория, ангиография амалиёти хонаси фаолият кўрсатади.  

Клиникада ўз соҳасининг етук, тажрибали мутахассислари томонидан 24/7 режимида туну кун нафақат Хоразм вилояти, балки бошқа вилоятлардан келадиган беморларга ҳам юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилади.  

Янги тиббиёт муассасасининг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди.

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари