Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда янги кўприк фойдаланишга топширилди
21:13 / 2022-01-18

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Шовот канали устидан ўтувчи кўприк қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов кўпчиликнинг узоғини яқин қилувчи ушбу кўприк очилиши билан барчани табриклаб, вилоятдаги кўприкларни таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Ушбу суткасига 15000 автомобиль ҳаркатланиш имеониятига эга кўприкнинг ишга туширилиши Урганч шахридаги кўплаб тирбандликлар ва  йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

-  Янги кўприк фойдаланишга топширилганлигидан хурсандмиз, бу катта қулайлик бўлди,- дейди якка тартибди йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчи Донёр Шержонов. – Олдин Урганч, Янгиариқ, Қўшкўпир, Хива туманлари ва Хива шаҳрига чиқиш ёки Урганч шаҳрига кириш учун тирбанд кўчалардан юришга тўғри келарди. Ҳатто соатлаб тирбандликларда қолиб кетган пайтларимиз ҳам бўлди. Ушбу кўприкнинг фойдаланишга топширилгани масофа, вақт, ёқилғи сарфини ҳам  қисқартирди.

Маълумот ўрнида, вилоятда 2021 йилда 42 та кўприк таъмирланиб фойдаланишга топширилган. Жорий йилда яна 50 та кўприкни қуриш ва қайта қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан келишиб молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА