Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда Ватан ҳимоячиларига янги хонадонлар калити топширилди
08:14 / 2024-01-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 32 йиллик байрами арафасида Урганч туманида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига имтиёзли ипотека кредитлари асосида янги хонадонлар калити топширилиши кечаю кундуз ўз ҳаловатидан воз кечиб, мамлакатимиз тинчлиги йўлида муқаддас бурчини адо этаётган юрт ўғлонлари учун ҳақиқий совға бўлди.

Тумандаги Ёшлик маҳалласининг Мустақиллик кўчасида илгари фойдаланилмай келинган ер майдонида бугун 5 қаватдан иборат кўркам янги турар-жой қад ростлаб турибди. Янги уйларни фойдаланишга топшириш маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Фарҳод Шерматов, Хоразм вилояти ҳамда туман ҳокимликлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, янги хонадон эгалари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Тантанали тадбир давомида уйли бўлган ҳарбий хизматчиларга эзгу тилаклар билдирилди. Янги уй эгаларининг хонадонларига ташриф буюрган илк меҳмонлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуога қўл очиб, мана шундай янги уйларда яхши кунлар кўп бўлишини ният қилдилар.

[gallery-15403]

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА