Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда қишнинг илк қори ёғди
12:49 / 2026-01-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида бугун қишнинг илк қори ёғди. Эрталабдан ҳаво ҳарорати пасайиб, осмондан майин қор парчалари туша бошлади. Кўчалар, дарахтлар ва томлар оқ либосга бурканиб, шаҳарга ўзгача гўзал манзара бахш этди. 

[gallery-27282]

Қор ёғиши йўлларда ҳаракатни бироз секинлаштирди, тозалаш ишларига киришилди. Кўчалар қорбўрон ўйнаган, яхмалак учган, “Қорбола” ясаган ўғил-қизлар билан тўлди. 

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА