"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг Урганч шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Урганч шаҳридаги "Бадминтон" спорт марказида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида ўсмир қизлар ва ўғил болалар ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақага Урганч шаҳрида яшовчи, спортнинг ушбу турига қизиқувчи ёш ўсмир қизлар ва ўғил болалар жалб этилди. Улар ўтказилган мусобақа давомида эпчиллиги ва чаққонлигини намойиш этди.
– Мақсад, ёшларни спортнинг бадминтон турига қизиқтириш, улар орасидан юрт байроғини кўкка кўтарадиган спортчилар етишиб чиқишига кўмаклашишдир, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Урганч шаҳар бўлинмаси раҳбари Разия Сабирова. – Бу режамиз амалга ошса керак. Чунки, бунга мусобақа жараёнида амин бўлдик. Ёшларимиз эпчил, чаққон ва ҳаракатчан. Улар ўтказилган мусобақа давомида шижоат билан ҳаракат қилиб, ўз маҳоратларини намойиш этди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар аниқланди. "Олимпия" маҳалласидан ташриф буюрган Севинчой Баҳромова энг чаққон ва моҳир спортчилигини намойиш этиб 1-ўринни қўлга киритган бўлса, "Темир йўлчи" маҳалласидан иштирок этган Динара Рузметова 2-ўринга, Дурдона Юнусова эса 3-ўринга муносиб кўрилди.
Ғолиблар ва фаол иштирок этганлар рағбатлантирилди.
ЎзА