Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда энергетика тизимига 3 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилди
10:17 / 2024-03-28

Хоразм вилояти Урганч туманида фаолият юритувчи “М.” фермер хўжалиги тизимга 3 миллиард сўмдан зиёд зарар етказгани маълум бўлди.

Назорат тадбирида аниқланишича, ушбу фермер хўжаликка қарашли бинода 11 та иситиш қозони тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.  

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳолат туфайли тизимга 3,3 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.  

Айни чоғда  ушбу ноқонуний ҳаракат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда,  дейилади “Ўзэнергоинспекция”  ахборот хизмати хабарида.  

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,  

ЎзА