Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганч шаҳридаги “Ал-Хоразмий” мажмуасида саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга “тайёр ҳолда” топширилади
12:08 / 2024-03-01

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Ҳазорасп эркин иқтисодий зонасида хитойлик инвесторлар билан лак-бўёқ, шиша маҳсулоти ва электротехника йўналишида 300 миллион долларлик 4 та лойиҳа жойлаштирилиши қайд этилди.

Урганч шаҳридаги “Ал-Хоразмий” мажмуасида саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга “тайёр ҳолда” топширилади.

Шунингдек, вилоятда хорижий инвесторлар билан биргаликда полипропилен, базальт маҳсулоти ва сендвич панел ишлаб чиқариш, замонавий иссиқхона ташкил қилиш, ихчам қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, мебель ва нотўқима материал ишлаб чиқариш каби лойиҳалар ишлаб чиқилган.

ЎзА