Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганч шаҳрида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
12:45 / 2024-10-04

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.F.” хусусий корхонаси раҳбари Й.Р. тегишли рухсатнома олмасдан корхонага қарашли дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 855 турдаги, жами 48 391 дона умумий баҳоси 239 млн. сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА