Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганч шаҳри йўлларида таъмирлаш ишлари қизғин...
10:38 / 2020-05-26

Урганч шаҳар кўчаларини замонавий халқаро талабларига жавоб берадиган автомобиль йўлларини қуриш ва йўлларни таъмирлаш борасидаги ишлар босқичма-босқич давом этмоқда.


Урганч шаҳар кўчаларини замонавий халқаро талабларига жавоб берадиган автомобиль йўлларини қуриш ва йўлларни таъмирлаш борасидаги ишлар босқичма-босқич давом этмоқда.

Ҳозирда унитар корхона томонидан Урганч шаҳридаги “Амударё” кўчасининг 4р161 қисмида 11 км. масофадаги йўлни таъмирлаш ишлари кетмоқда. Қурилиш ишлари 4 босқичда олиб борилмоқда. Дастлабки босқичдаги ишлари бажарилиб, кейинги босқичдаги асфалт ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

- Олдин бу йўл кенглигининг узунлиги 10 метрни ташкил этган — дейди “Хоразм йўллардан мунтазам фойдаланиш” Унитар корхонаси директори Шерзод Муҳаммедов. — Ҳозирда ҳар бир томонига 6,5 метрдан жами 13 метрга кенгайди. Ҳозирда мазкур йўлнинг 8.5 км. жойи асфальт қилиб битказилди. Қурилиш бўлаётган объектда икки маҳал иш олиб борилиб, мазкур кўчалардаги йўлларни капитал таъмирлаш учун махсус техникалар жалб этилган. Асосийси, барча ишлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил қилинмоқда.

photo_2020-05-26_10-48-57.jpg

Шунингдек, йўлнинг иккала томонида пиёдалар йўлакчаси ўрнатилаётган бўлиб, атрофига темир панжаралар ва тунги ёритгич чироқлари қўйилмоқда.

Кўча қурилишининг яна бир аҳамиятли жойи шундаки, ушбу кўчада кўприк ҳам қайта реконструкция қилинмоқда. Яъни олдин эски 9 метрлик кўприк ҳозирда 23 метрлик замонавий кўринишга кирмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши иқтисодиёт ривожига, шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод қилиш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришга хизмат қилади.

photo_2020-05-26_10-48-58 (2).jpg

photo_2020-05-26_10-48-58.jpg

Баҳодир ХУДАЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.
О.АЛЛАБЕРГЕНОВ, (сурат)