Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганч давлат педагогика институти ректори БЗТ Турон академиясининг фахрий доктори бўлди
16:09 / 2023-12-27

Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимовага БЗТ Турон академияси томонидан “Фахрий доктор” унвони берилди.

Мазкур унвон Ўзбекистон-Озарбайжон халқаро алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан, олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун Озарбайжон-Туркия ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Маълумки, ректор Ф.Мадраҳимова жорий йилнинг ноябрь ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган миллий маданиятлар ва санъат бўйича ўтказилган халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этиб, қатор туркий давлатлар ОТМлари билан меморандумлар имзолаган эди.  

 

Г.Бобоева,  

ЎзА