Татар халқи ўзбеклар каби юморга, ҳазил-мутойибага жуда ҳам ўч. Улар билан ҳар қандай мавзуда суҳбатлашишингиз ва ҳазил қилишингиз мумкин. Татарлар бугунги кунгача кўплаб оилавий қадриятлар, миллий урф-одат ва анъаналарини сақлаб келаётган миллатлардан.
Татар миллий маданият маркази раиси ўринбосари Феруза Халдарова татар халқининг асосий қадриятлари, миллатлараро муносабатларда татарларнинг ўрни, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик масалалари хусусида гапириб берди.
—Татарлар жуда ҳам очиқкўнгил, меҳмондўст халқ. Татарларни уйига борсангиз дарров бир пиёла чойга таклиф қилади. Токи бир пиёла чой ичмагунингизча кетишга рухсат беришмайди. Уларни ўзлари ҳам дастурхон атрофида “чойхўр”лик қилиб, суҳбатлашиб ўтиришни яхши кўришади. Яъни, ўзбек халқи каби бизда ҳам оилавий қадриятлар жуда яхши сақланган.
Уларнинг асосий ватани Татаристон. Ўзбекистонда татарлар икки асрдан бери яшаб келмоқда. Асосан Буюк ипак йўли орқали карвонлар билан келиб, Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яшаган.
Суҳбатнинг тўлиқ қисмини ЎзАнинг You Tube саҳифасида кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/4HmMaNn0gU0?si=Anl2B8QYjiG7PD_M" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова,
Дониёр Яқубов (видео),
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж)
ЎзА