Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
УрДУда “Марказий Осиёда Ўғузлар ва Салжуқийлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бошланди
14:11 / 2025-06-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Марказий Осиёда Ўғузлар ва Салжуқийлар” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Мазкур нуфузли тадбир Урганч инновацион университети ҳамда Туркиянинг Салжуқ университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, у тарихий-маданий меросни ўрганиш ва уни янги илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилишга хизмат қилади.

Конференцияда Туркия Республикасидан 30 нафардан ортиқ таниқли тарихчи олим, шунингдек, Туркманистон ва Қозоғистондан бир гуруҳ етук мутахассислар иштирок этмоқда. Бу халқаро миқёсдаги илмий мулоқот Марказий Осиё халқлари ўтмишининг муҳим жиҳатларини чуқурроқ ўрганиш имконини беради.

Тадбирнинг очилиш маросимида Урганч давлат университети ректори в.в.б. Сардор Хўжаниёзов, Урганч инновацион университети ректори Мадамин Ишмуродов ҳамда университет ректори маслаҳатчиси Хушнуд Бобожонов, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими бошлиғи Бекзод Абдиримов, Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TIKA) вакили Нури Қилич ҳамда Салжуқ университети профессори Мустафо Демирчи сўзга чиқиб, конференциянинг илмий ва амалий аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

Мазкур илмий анжуман Ўғузлар ва Салжуқийлар даврининг тарихий жараёнларини чуқур ўрганиш, илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ёш тадқиқотчилар учун янги имкониятлар яратиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. “Марказий Осиёда Ўғузлар ва Салжуқийлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг очилиш маросимидан сўнг, шўъба йиғилишлари ўз ишини бошлади. Ушбу йиғилишларда хорижнинг ва Хоразмнинг таниқли олим ва мутахассислари турли йўналишларда чуқур илмий таҳлилларни тақдим этдилар.

[gallery-23957]

Маърузалар доирасида “Туркий халқларнинг тарқалиш географияси, тили ва маданияти”, “Салжуқийларнинг Хоразмдан чиқиб кетиши ва қайта қайтиб келиши”, “Салжуқийларнинг кўчиш йўналишлари”, “Сирдарё қуйи ҳавзасида аҳоли яшаш жойларининг мудофаа иншоотлари тарихига оид айрим чизгилар”, “Ўғузлар ва Салжуқийларнинг Хоразмдан кўчишининг иқлим сабаблари ва йўли ҳақида мулоҳазалар” каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди.

Шўъба йиғилишлари доирасида тарихий манбалар асосида янги илмий фикрлар илгари сурилди, шунингдек, Марказий Осиё ҳудудидаги туркий халқларнинг тарихи ва маданиятини ўрганишда юзага келаётган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА