Уразов Мансур Мусурмановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тайёр кийимлар бозори рақобатбардошлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш” мавзусида
Уразов Мансур Мусурмановичнинг 08.00.11 – Маркетинг ихтисослиги бўйича “Тайёр кийимлар бозори рақобатбардошлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат университети ҳузуридаги DSc.03/27.09.2024.1.72.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 6 ноябрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Бухоро шаҳри, Муҳаммад Иқбол кўчаси 11-уй. Бухоро давлат университети.
Тел.: 99 865 221-29-14
e-mail: buxdu_rektor@buxdu.uz.