Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Унутилмас таассуротларга бой таътил
16:14 / 2024-07-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятидаги 7 та ёзги соғломлаштириш оромгоҳида жорий мавсумда жами 4 минг 920 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқариши учун зарур шарт-шароит яратилган.

[gallery-18279]

Ушбу оромгоҳлардаги барча қулайликка эга ётоқхона ва шинам ошхоналар, компьютер хоналари, чўмилиш ҳавзалари, спорт майдончалари ва  кутубхоналар болалар ихтиёрида. Ҳар бир оромгоҳда кунлик тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ўқувчилар “Ёш ижодкор”, “Ёш ватанпарвар”, “Ёш ихтирочи”, “Ёш китобхон”, “Ёш конструкторлар” каби тўгаракларга қамраб олинган. Шунингдек, болаларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида оромгоҳларга яқин ҳарбий қисм, Миллий гвардия, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаларидан ходимлар таклиф этилиб, қизиқарли учрашувлар ташкил қилинмоқда. Кўнгилочар тадбирлар, “Заковат”, “Қувноқ стартлар” ўйинлари, “Мен севган эртак қаҳрамони” расмлар танлови, “Эртаклар яхшиликка етаклар!” шиори остида маданий тадбирлар болаларга унутилмас таассуротлар улашмоқда.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА