English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Унумдор ерлардаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди
15:55 / 2024-07-23

Фармон ва ижро

Президентимизнинг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ер мутахассислари томонидан ваколат доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.  

Жумладан, “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан вилоятда юридик ва жисмоний шахсларга ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган.  

Зангиота тумани “Наврўз” ҳудудидаги “LYUKS MAKS AGRO” МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан суғориладиган ер тоифасига кирадиган 81 балл бонитетли экин ер майдонида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига зид равишда бинолар қурилгани аниқланган ва 41 миллион 671 минг 94 сўм зарар етказилган. Бундан ташқари, Эркин ҳудудидаги “Kelajak AGRO” МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан ҳам 72 балл бонитетли 0.66 гектар суғориладиган ер майдонига ўзбошимчалик билан бинолар қурилган. Бунинг оқибатида эса 740 миллион 834 минг 50 сўм зарар ҳисобланган.  

Шунингдек, ушбу ҳудуддаги ғалла-сабзавотчилик йўналишдаги масъулияти чекланган жамият томонидан 0,12 гектар суғориладиган ер майдонида ўзбошимчалик билан балиқ боқиш мақсадида ҳовуз ковлангани аниқланган.  

Ҳозирда ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.  

А.Мусаев,ЎзА.