Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
15:23 / 2026-01-28

Навоий давлат университети ва Корея Республикасининг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Салвин университети ўртасида муҳим ҳужжат имзоланди.

Навоий давлат университети ректори Муҳиддин Калонов ва Салвин университети ректори Хванг Кун Юнг, Халқаро таълим институти директори Ёу Ин Чеон ҳамда Глобал марказ директори Жо Бюнг Реол ўртасида тўлиб ўтган учрашув чоғида икки университет ўртасида таълим, фан ва инновация соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Самарали музокаралар якунида икки олий таълим муассасаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми ва Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Имзоланган келишувларга мувофиқ, қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини ташкил этиш, халқаро конференция ва семинарлар ўтказиш, ўқув-услубий ҳамда илмий материаллар алмашинувини кенгайтириш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилган.

Учрашув давомида 2026 йилда Навоий давлат университети негизида Сежонг институтини ташкил этиш бўйича эришилган келишув алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу институт корейс тили ва маданиятини ўқитиш, Корея Республикасининг таълим муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун янги халқаро таълим имкониятларини яратишга хизмат қилади.

Мазкур ташриф ва имзоланган ҳужжатлар Навоий давлат университетининг халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, таълим ва илмий фаолият сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда университетнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

А.Бўриев, ЎзА мухбири