Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда “Ёшлар куни”
08:12 / 2026-03-03

Жорий йилнинг 24 февралида “Кўксарой” қароргоҳида бўлиб ўтган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида юртимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” сифатида нишонланиши эълон қилинганди.

Ш муносабат билан Наманган давлат университетида кенг қамровли маънавий-маърифий, спорт ва экологик тадбирлар ташкил қилинди. Ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклиф-ташаббусларини рўёбга чиқариш, раҳбар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар аввалида, олий ўқув юрти ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Тадбирда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар фаол қатнашиб, унда ҳудудни ободонлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган кўчатлар экилди. Бу ёшлар қалбида табиатга меҳр ва масъулият туйғусини мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Шундан сўнг бошланган “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг тантанали очилишида спорт соҳасига қаратилаётган эътибор, ёш авлоднинг жисмонан чиниқтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди. Университетда яратилган замонавий спорт инфратузилмаси, янги қурилган спорт майдончалари талабаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имконият яратмоқда. Талаба-ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамловчи мусобақаларда ғолиблар муносиб тақдирланди.

Тадбир давомида, Наманган давлат университети ректори, тарих фанлари доктори, профессор Абдуғаффор Қирғизбоевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди. 500га яқин талаба иштирокидаги мазкур учрашувда таълим сифати, илмий тадқиқотлар, “стартап” ва тадбиркорлик лойиҳалари, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан таклиф- ташаббуслар билдирилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА