Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда “Ёш экопатруль” гуруҳи ташкил этилди
02:00 / 2022-03-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 2 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида экология соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, бу борада бажарилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгиланган эди. 
Ушбу кўрсатма ва топшириқларнинг амалдаги ижроси сифатида Наманган давлат университетида экология таълим йўналишининг иқтидорли талабаларидан иборат “Ёш экопатруль” гуруҳи ташкил этилди. 

[gallery-5935]
Мазкур гуруҳнинг асосий вазифаси университет ҳудудидаги дарахт кўчатлари ҳисобини юритиш, ривожланиш ҳолатини назорат қилиш ҳамда доимий муҳофаза қилишдан иборат. “Ёш экопатруль” гуруҳи талаба ёшлар ўртасида экологик маданиятни ривожлантириш бўйича турли семинарлар, учрашувлар ва профилактик тарғибот тадбирларини ҳам ташкил этиб боради. Шунингдек, ушбу гуруҳнинг ташкил этилиши талабаларнинг назарий билимини амалиётда мустаҳкамлаш имконини ҳам беради.

 

 Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА