Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда “Очиқ эшиклар куни”
19:35 / 2025-02-15

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг Техника факултетида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев, университет раҳбарияти, профессор – ўқитувчилар, талабалар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар факултетнинг моддий-техник базаси, талабаларнинг ўқиши учун яратилган шароитлар, замонавий ўқув лабораториялари ҳамда талабалар тураржойидаги қулайликлар билан танишдилар.

[gallery-21767]

–Айтиш жоизки, Техника факультети бугунги кунда замонавий технологиялар билан жиҳозланган, бу эса талабаларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашига имкон яратади, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев.–  Айниқса, техника соҳасида таълим олаётган талабалар учун лабораториялар муҳим аҳамиятга эга, чунки бу уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришда катта рол ўйнайди.

Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари томонидан факультет олимларининг илмий ишланмалари ҳам тақдимот қилинди. Бу ишланмалар техника соҳасидаги инновацион ёндашувлар, янги технологиялар ва илмий изланишлар натижалари ҳисобланади.

Тақдим этилган илмий ишланмалар  юқори баҳоланди. Уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, яъни амалиётга жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.  Вилоят ҳокими ўринбосари бу борада ҳокимлик ҳам ҳар  томондан қўллаб-қувватлашини, зарурий  имкониятларни яратишга кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.

Меҳмонлар олийгоҳнинг  6-сон талабалар тураржойида талабаларга яратилган шароитлар билан ҳам танишдилар.  

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари