ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон давлат университетида буюк мутафаккирлар — Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Назм ва наво кечаси” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда меҳмонлар иштирок этди. Тадбир давомида икки буюк сиймонинг ҳаёти ва бой илмий-адабий мероси, уларнинг миллий адабиёт ва маънавият тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳудудий бўлими санъаткорлари иштирокида концерт дастури тақдим этилди. Навоий ва Бобур асарлари асосида ижро этилган куй-қўшиқлар кечага кўтаринки руҳ бағишлади.
[gallery-27664]
Қайд этилганидек, бундай тадбирлар ёшларни миллий ва маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аждодлар меросини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА